Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш таклиф қилинди
2.02.2022 12:29,  
82

«Адолат» социал-демократик партияси фаоллари Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклашни таклиф қилди.

Самарқандда 14 ёшли йигит Ў.А. маҳалладоши 53 ёшли Ф.Р.нинг юз қисмига тепиб, қочиб кетганди. Ҳолатни Ў.А.нинг таниши 15 ёшли Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Бу бўйича Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бўлиб ўтган ҳодиса мактаб раҳбарияти иштирокида муҳокама этилган.

Партия мазкур тарқалган хабар юзасидан TikTok ижтимоий тармоғини мамлакат ҳудудида бутунлай блоклашга чақирди. «Кўр-кўрона машҳурликка ўч ёшлар онгини заҳарлаб, ижтимоий тармоқда шухрат қозонишга ‘олтин кўприк’ вазифасини ўтаётган TikTok’ка тиктокерларимиз VPN орқали уланиш имконияти борлиги бу масалани ҳам ўрганиб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Хасталикни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Шундай экан беркитаётган касаллигимизни истимаси ошкор қилиб турган бир вақтда хақиқатга тик боқайлик. Токи кун келиб арзимасдек кўринган ярамиз катталашиб, бутун бошли танамизни еб битирмасин», дейилади таклифда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан