Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар экспортининг ҳудудларга хос хусусиятларини очиб бериш ва тавсифлашда қиёсий таҳлил усули — RCА индексидан фойдаланилди
29.12.2022 11:54,  
18

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари ҳудудларнинг товар ва хизматлар экспортини тайёрлик даражаси бўйича гуруҳлади.

Тадқиқотда товарлар ва хизматлар экспортининг ҳудудларга хос хусусиятларини очиб бериш ва тавсифлашда қиёсий таҳлил усули - RCА (Revealed comparative advantage) индексидан фойдаланилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, товарлар ва хизматлар экспорти тайёрлик даражаси бўйича 4 гуруҳга бўлинди: ресурслар (минерал, ноозиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги), қайта ишланган саноат товарлари (кимё, металлургия, тўқимачилик), юқори қўшилган қийматли товарлар (электротехника, машинасозлик, фармацевтика), сервис (хизматлар).

Ўзбекистон экспортининг салмоқли қисмини қайта ишланган саноат товарлари (34,9%) ташкил этади. Бу асосан тўқимачилик саноати (Андижон, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри асосий экспортчилар ҳисобланади) ва металлургия (Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри )нинг экспорт салоҳияти билан боғлиқ.

Ресурслар, яъни минерал (Тошкент, Бухоро вилояти), ноозиқ-овқат хом ашёси (Навоий, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти (16,5%) (Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари) жаҳон бозорида талаб юқори бўлган углеводород хом ашёси, кўмир, сабзавот ва мевалар мавжудлиги билан боғлиқ.

Юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар экспортининг мамлакат экспортидаги улуши 5,3% ни ташкил этади. Булар асосан электротехника (Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти), фармацевтика (Тошкент, Сирдарё, Тошкент, Самарқанд вилоятлари), машинасозлик (Андижон, Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳри) тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардир.

Рақобат устунлигини баҳолашда ҳудудларнинг қуйидаги хусусиятлари аниқланди:

- мамлакат ҳудудларининг аксарияти ресурслар, хусусан, ноозиқ-овқат хом ашёси (11 та ҳудудда РCА ≥ 1000) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (10 та ҳудудда) экспорт қилиш имкониятига эга; саноат маҳсулотларини қайта ишлашда тўқимачилик маҳсулотлари (11 та ҳудудда) экспорти салоҳиятга эга бўлиб, бу ҳудудий экспорт диверсификациясининг ижобий ҳолатидан далолат беради;

- юқори қўшилган қийматга эга бўлган товарлар, хусусан, электротехника ва машинасозлик товарлари (1-2 та ҳудудда 0,700 ≤ РCА < 1000), шунингдек, хизматлар экспортида бир ёқламалик кузатилади, бу эса ҳудудларда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш билан боғлиқ масалани кўриб чиқишни тақозо этади;

юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини кенгайтиришда Жиззах, Наманган, Тошкент (электротехника маҳсулотлари экспорти 0,700 ≤ РCА<1,000), Сирдарё (машинасозлик) вилоятларида катта имкониятлар мавжуд.

Умуман олганда, Ўзбекистон ҳудудлари маҳаллий табиий хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори технологияли инновацион товарларни ишлаб чиқариш ва хизматларни таклиф этиш ҳисобига экспорт ҳажмини ошириш борасида кенг имконият ва захираларга эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан