Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тўй ва маросимларни ўтказишда баъзи удумлардан воз кечилди
2.01.2020 16:07,  
1095

2020 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда тўй ва маросимларни ўтказиш тартиби бир мунча ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий мажлиси сенати ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 1 январдан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом этишига йўл қўйилмайди.

Ушбу маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўйларда эса 250 киши, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 киши қатнашиши мумкин.

Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдорда келим-кетим таъминланиши мумкин. Аммо ош бериш маросими бундан мустасно. Шунингдек, тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши шарт.

Бундан ташқари никоҳни қайд этиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ маросимларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинага рухсат этилмайди. Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа транспорт воситалари ҳам шу жумласидандир.

Қолаверса, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўйилмайди.

Миллий анъаналар ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоулар, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, — "келин навкари", "чорлар", "ота кўрди", "сеп ёйди", "қуда чақирди", "куёв чақирди", "келин чақирди", "тоғора юбориш", "пул сочиш" каби маросимлардан ҳам воз кечилди.

Шу қаторда дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ "етти", "пайшанбалик", "йигирма", "қирқ", "йил оши", "пул тарқатиш", "мато улашиш" каби ортиқча тадбирлар ўтказилиши мумкин эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан