Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда туристик агентлик хизматларининг асосий улуши қайси ҳудудга тўғри келаётгани маълум бўлди
6.11.2022 11:10,  
64

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, туристик агентликлар хизматларининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

2022 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунига кўра, туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматларнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳрининг Миробод (72 126,0 миллион сўм), Яккасарой (50 931,9 миллион сўм), Шайхонтоҳур (32 779,1 миллион сўм), Мирзо Улуғбек (21 468,0 миллион сўм) ва Юнусобод (20 870,4 миллион сўм) туманларида қайд этилди.

Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматларнинг энг юқори ҳажми кузатилган шаҳар ва туманлар ўнталиги:

Миробод тумани – 72 126,0 миллион сўм;

Яккасарой тумани – 50 931,9 миллион сўм;

Шайхонтоҳур тумани – 32 779,1 миллион сўм;

Мирзо Улуғбек тумани – 21 468,0 миллион сўм;

Юнусобод тумани – 20 870,4 миллион сўм;

Самарқанд шаҳри – 19 733,9 млн. сўм;

Чилонзор тумани – 18 073,2 миллион сўм;

Урганч шаҳри – 15 357,0 миллион сўм;

Бухоро шаҳри – 8 631,6 миллион сўм;

Хива шаҳри – 7 494,7 миллион сўм.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан