Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Туркиянинг махсус саноат зонаси филиали очилиши режалаштирилмоқда
16.02.2020 13:16,  
374

Ўзбекистонда Туркиянинг “Гебзе” махсус саноат зонасининг филиалини ташкил қилиниши мумкин. Ушбу масала Анқарада бўлиб ўтган Туркия вице-президенти Ф.Октай ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

“Томонларнинг диққат марказида инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш ва ўзаро савдо номенклатурасини кенгайтириш нуқтаи назаридан иқтисодий муносабатларни кучайтириш масалалари бўлди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, транспорт ва юк ташиш соҳаларида тизимли ўзаро муносабатлар, Туркия ҳукумати томонидан техник кўмак бериш ва имтиёзли кредитлаш дастурлари доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўҳталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Имтиёзли савдо тўғрисидаги келишувини имзолашга тайёргарликни жадаллаштириш ва  мазкур битимга киритилиши таклиф этилаётган товарлар позицияларини кенгайтириш масалалари ўрганилди ҳамда уни амалда қўллаш тартиблари келишиб олинди. Мазкур чоралар  Туркия ва Ўзбекистон республикаларининг ўзаро савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказиш борасида икки мамлакат Президентлари томонидан берилган топшириқни амалга оширилишига катта кўмак бериши кутилмоқда.

 

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан