Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тухум нархи сезиларли даражада қимматлашиб кетди
2.10.2019 11:52,  
2295

Ўзбекистонда сентябрь ойида бошқа товар ва хизматларга қараганда товуқ тухуми сезиларли даражада қимматлашган. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Ўтган ойда тухум нархи 8,2 фоизга ошган, йил бошидан бери эса 28,4 фоизга қимматлаган.

9 ой мобайнида бу маҳсулот нархи ўзгариб турди. Январда 1,3 фоизга ошиб, кейин августгача пастлаб борди, кейин эса 3,5 фоизга ўсди.

Ҳозирда битта тухум ўртача 600 сўмдан 1200 сўмгача сотилмоқда, уй тухумлари эса 1200—1700 сўм.

Қолган маҳсулотлар нархи сентябрь ойида сезиларли даражада ошмаган. Жумладан, гўшт, қуш ва балиқ ўртача 2,7, шакар ва чой 1,6, ёрма ва дуккаклилар 1,8 фоизга кўтарилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан