Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда учта қуёш электр станциясини қуриш учун ариза топширишнинг иккинчи босқичи бошланди
8.07.2022 13:58,  
59

Ўзбекистонда учта фотоэлектр станция қуриш бўйича тендернинг иккинчи босқичи бошланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 

Танловнинг биринчи босқичи натижаларига кўра 11 нафар иштирокчи танлаб олинди, жумладан: Masdar (БАА), ACWA Power Company (Саудия Арабистони) ва бошқалар. 

Компаниялар ўз таклифларини 2022 йил 10-октябргача тақдим этишлари керак. Тендерда Бухоро (250 МВт), Наманган (150 МВт) ва Хоразм (100 МВт) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилиши кўзда тутилган. 

«Ғолиб шартнома муддати тугагандан сўнг электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш ва топшириш ёки демонтаж қилиш билан шуғулланиши керак», — дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, Бухоро вилоятидаги лойиҳа жами 125 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши керак бўлган 63 МВт қувватга эга аккумулятор тизимини қуришни ўз ичига олади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан