Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда
21.01.2021 19:41,  
184

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси 1442» танлови.

AzonTv илмий-маърифий онлайн телеканалида юртимизнинг аҳли қуръонларидан бири, устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Танловни ўтказишдан асосий мақсад халқимизнинг Каломуллоҳга бўлган муҳаббатини ошириш, янги аҳли Қуръонларни кашф этиш, ёшларимизнинг илмга бўлган рағбатларини юксалтириш, юртимизнинг катта қорилари билан жонли мулоқотни йўлга қўйиш, Қуръони каримни ўрганишга бўлган қизиқиш ва салоҳиятни қўллаб-қувватлашдир.

Қуръон мусобақаси қатнашчилари икки йўналишда Ҳифз ва тиловат йўналишида беллашадилар.Суперфинал босқичига қадар ҳар ҳафта саралаш босқичлари бўлиб ўтади.

Ҳар душанба куни икки йўналиш бўйича соат 8:00 дан 13:00га қадар телеграм манзили орқали аризалар қабул қилинади.

Қабул қилинган аризалар орасидан 10 иштирокчи сараланиб олинади. Сўнгра мана шу сараланган иштирокчилар ўртасида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба куни Қуръон мусобақаси ўтказилади.Саралаш жараёни онлайн эфирда, шаффоф ҳолда ўтказилади. Бир вақтнинг ўзида иккала йўналишда иштирок этиш мумкин эмас. Иштирокчилар ҳифз ва тиловат йўналишидан фақат бирини танлашлари шарт.

Суперфинал босқичи муборак Рамазон ойида бўлиб ўтади.

Мусобақада фақат балоғатга етган, Ўзбекистон фуқароси ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган эркаклар қатнашишлари мумкин.

Мусобақани таниқли қори Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид бошчилигидаги Қуръон илмининг устозлари кузатиб, баҳолаб боришади.

Пандемия сабаб мусобақа онлайн тарзда ўтказилади.

Қуръон мусобақасига доир барча янгиликларини ҳар куни соат 8:00 ва 20:00 да AzonTv'нинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.Мусобақа ғолиблари ҳомийлар томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.  

Ҳифз йўналиши бўйича финал ғолибларига:             
1-ўрин учун “Spark” автомобили;
2-ўрин учун ноутбук;
3-ўрин учун планшет.

Тиловат йўналиши бўйича финал ғолибларига: 
1-ўрин учун ноутбук;
2-ўрин учун телевизор; 
3-ўрин учун телефон.

Ҳифз: саралаш босқичи ғолибларига: 
1-ўрин учун “Ҳидоя” тўплами, Қуръони карим /супер финалга йўлланма; 
2-ўрин учун Қуръони Карим;
3-ўрин учун Қуръони Карим.

Тиловат: саралаш босқичи голибларига: 
1-ўрин учун Катта фиқҳ энсиклопедияси, Куръони карим/супер финалга йўлланма; 
2-ўрин учун Қуръони Карим;
3-ўрин учун Қуръони Карим.

Мусобақа ғолибларини моддий ва маънавий рағбатлантириш харажатлари танлов ҳомийлари томонидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан