Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсизлиги керагича ҳимоя қилинмаяпти
13.03.2022 17:46,  
76

Иқтисодий эркинлик рейтингининг "Мулк ҳуқуқи" индикаторида Ўзбекистоннинг ўрни 2022 йил учун 73 поғонага пасайиб, 180 мамлакат ичида 148-ўринга тушди. 

2021 йил Ўзбекистон ушбу индикаторда 75-ўринда эди. Бу ҳақида Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз саҳифасида ёзди.

Унинг қайд этишича, рейтингда 73 поғонага пасайиш мамлакатда кўп ҳолларда хусусий мулк дахлсизлигининг таъминланмагани, кўчмас мулкларни суд қарорисиз бузиш, мажбурий кўчириш, судларнинг ғайриқонуний қарори, ноқонуний "снос" ва бошқалар билан боғлиқ. 

Қонунбузар, зўравон, коррупционер айрим амалдорларнинг шарофати билан Ўзбекистоннинг мулк дахлсизлиги борасидаги ўрни йилдан йилга ёмонлашиб бормоқда.

Бунинг учун уларга халқимиз, сайловчилар номидан "раҳмат": ортга кетаяпмиз, деган Расул Кушербаев. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан