Ўзбекистонда хусусий суд-экспертиза фаолиятини олиб бориш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда хусусий суд-экспертиза фаолиятини олиб бориш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (180-сон, 24.03.2020 й.) билан нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомлар тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишлари бўйича суд экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислар бўлган ташкилот ҳисобланади.

Ташкилот раҳбари сифатида фақат суд эксперти фаолият олиб бориши мумкин.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фақат суд экспертизасини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланишга ҳақли.

Низомга кўра, мазкур фаолиятни турар жойда амалга ошириш тақиқланади. Ташкилот амалга ошириладиган суд экспертизаси нархларини мустақил белгилайди.

Адлия вазирлиги расмий веб-сайтида нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтинги юритилади.

Қарор билан, шунингдек, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги ҳамда Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.