Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш портали жорий этилади
25.04.2020 09:19,  
327

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан билдирилган таклиф асосида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ягона электрон чипта сотиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳада юқоридаги ташкилотлар томонидан билдирилган қуйидаги таклифларига розилик берилиши назарда тутилади:

  • а) ягона электрон чипта сотиш порталини (ЯЭЧСП) яратиш;
  • б) ягона электрон чипта сотиш порталини ташкил этиш ва йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш миллий тизимини яратиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;
  • в) ЯЭЧСПнинг ягона операторини масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиш.

Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Ягона республика процессинг маркази” МЧЖ Операторнинг муассислари ҳисобланади ҳамда устав капиталида тегишли равишда 49 ва 51 фоиз улушлар билан иштирок этади.

“Ягона электрон чипта сотиш портали” МЧЖнинг устав фондини шакллантириш манбалари рўйхати тасдиқланади.

Қуйидагилар белгиланади:

  • а) Чора-тадбирлар режасини молиялаштириш манбалари этиб Операторнинг маблағлари;
  • б) ЯЭЧСП тизимнинг асосий йўналишлари этиб:

Ўзбекистон Республикасида электрон чипта сотиш хизматини кўрсатишнинг замонавий ва самарали ҳисоб-китоб тизимини яратиш, мамлакатнинг маданий ва туристик жозибадорлигини оширишга кўмаклашиш, шунингдек, йўловчи ташиш соҳасига хорижий йўловчи ташувчиларни жалб қилиш ва арзон нархларда йўловчи ташиш тизимини ривожлантириш;

жой етишмаслигини сунъий вужудга келтириш эҳтимолини бартараф қилиш;

электрон ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини шакллантириш ва электрон чипталар жорий сотуви тўғрисида солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг тегишли бўлинмалари ва ваколатли органларга интерактив режимда ишончли маълумотлар тақдим этиш;

қарорда кўзда тутилган тегишли тармоқларни бозор муносабатлари шароитида электрон чипта сотиш хизматларини ягона тизимга ўтказиш;

йўловчи ташиш соҳаси ва қарорда кўзда тутилган тегишли тармоқларни амалдаги халқаро тизимлар билан интеграциялаш;

ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган технологиялар мажмуйи ва мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий, техник ҳужжатларнинг ягона базасини яратиш;

йўловчиларга хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг даромадини ошириш транспорт соҳасидаги ва йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини йўловчи ташиш хизматларини сотиш тизимига самарали жорий этиш;

  • в) операторнинг асосий вазифалари:

жаҳон амалиёти ва замонавий технологик ечимлардан фойдаланган ҳолда ЯЭЧСП учун автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Ўзавтовокзал сервис” ДУК ва республика ҳудудидаги барча автовокзаллар ва йўловчилар автостанциялари, ЧОЯЭТ, шунингдек, спорт объектлари ва иншоотларига кириш сингари хизматлар кўрсатувчиларнинг чипта сотиш ахборот тизимларини ЭЧСЯП билан интеграциялаш (чипталарни брон қилиш, сотиш ва қайтариш, агентларни улаш механизмларини кўзда тутган ҳолда);

ЯЭЧСП тизимини техник қўллаб-қувватлаш, унинг узлуксиз ишлаши ва ривожлантирилишини таъминлаш;

г) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзавтовокзал сервис” ДУК ва йўловчилар автостанциялари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Uzbekistan airways АЖ чипталарни брон қилиш, сотиш, ва қайтариб олиш, шунингдек, Оператор билан агентлик шартномасини тузишни кўзда тутган ҳолда барча мавжуд чипта сотиш ахборот тизимларини ЯЭЧСП билан интеграциялашни таъминлаш.

Оператор чипта сотиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун воситачилик ҳақини ундириш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан