Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди
9.07.2020 16:51,  
787

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. (эркак)ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган.

4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва “COVID-19” инфекциясига намуна олиниб, инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.

Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепция касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.

Шифохонада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн режимида консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. (аёл)нинг жорий йилнинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган.

Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан “COVID-19”га намуна олинган ва инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Бемор даволаниш жараёнида мутахассислар томонидан бир неча марта консультация қилинган, унга тасдиқланган стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Беморда ўткир нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли у сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион чораларга қарамасдан беморнинг ҳолати кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 49 кишига етди. Ушбу вирусни жами 11 447 киши юқтирган бўлса, 7 082 киши касалликдан фориғ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан