Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна 450 млрд сўмлик облигациялар чиқарилади
10.01.2020 19:46,  
349

Келаси ҳафта икки марта давлат қисқа ва ўрта муддатли облигациялари чиқарилиши маълум қилинди.

Облигациялар миллий валютада Ўзбекистон Республикаси валюта биржасига жойлаштирилади.

Облигацияларнинг номинал қиймати ўзгармаган: 1000000 (бир миллион) сўм.

14 январ, сешанба куни Марказий банк умумий қиймати 250 миллиард сўмлик жами 250 минг дона облигациялар чиқаради. Йиллик фоиз ставкаси: 16%. Муомала даври 180 кун.

17 январ, жума куни чиқарадиган облигацияларнинг умумий қиймати эса 200 миллиард сўм (жами 200 минг дона облигация чиқарилади). Йиллик фоиз ставкаси: 16%. 17 январ чиқариладиган ўрта муддатли облигациялар Молия вазирлиги томонидан 365 кун муддатда биржага жойлаштирилади.

Бугун, 10 январ куни Марказий банк ўз тарихида илк маротаба давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқарди. Аукцион савдоларида 17 та тижорат банки иштирок этди. Банклар 1.05 триллионлик 1039900 (бир миллион ўттиз тўққиз минг тўққиз юз) дона буюртманомалар таклиф қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан