Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир банкка дастлабки рухсатнома берилди
21.01.2020 17:19,  
571

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки яна бир банкка банк фаолияти ташкил қилиш учун дастлабки рухсатномани берди.

Хабарда айтилишича, Банк назорати қўмитаси 2020 йил 20 январда “ TBC Bank Group PLC” компанияси Тошкент шаҳрида “ TBC Bank” акциядорлик тижорат банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатма! Дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.

Грузиянинг TBC Bank’и мамлакатимиз чакана банк хизматлари бозоридаги Payme компаниясини эгаси ҳисобланади. Payme 2019 йил апрел ойида $5.5 млнга TBCга сотилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан