Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир ҳарбий полигон очилди (фото)
3.07.2020 17:55,  
684

Марказий ҳарбий округига қарашли «Сазаган» дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Янгидан барпо этилган ушбу дала ўқув майдонининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Самарқанд вилояти вилоят ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Очилишда «Сазаган» дала ўқув майдонининг қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда қурувчи-пудратчи ташкилот вакиллари Мудофаа вазирлиги ва Самарқанд вилояти вилоят ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари томонидан рағбатлантирилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

"Дала ўқув майдони чинакам маънода аскар академиясидир. Чунки дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчи назарий билимларини амалда қўллайди. Шу боис Ватан ҳимоячиларининг ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жанговар тайёргарлигини оширишда дала ўқув майдони муҳим ўрин тутади.

Меҳмонлар дала ўқув майдонини кузатиш давомида Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари томонидан яратилган қўшинлар жанговар шайлигини оширишга хизмат қиладиган инновацион ишланмалар билан танишишди.

Самарали кўрсаткичга эга ишланмалар эса Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири томонидан муносиб рағбатлантирилди" - дейилади Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шунингдек, «Сазаган» дала ўқув майдонида замон талабларига тўла-тўкис жавоб бера оладиган 30 га яқин ўқув нуқталарда барча турдаги жанговар техника ва қуроллардан фойдаланган ҳолда кўргазмали жанговар ўқув-машғулотлари ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан