Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир ижтимоий тармоқ блокланди
26.07.2021 17:32,  
1654

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блоклаш жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ  хабар қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, TikTok, Twitter, ВКонтакте ва Skype блоклангандан сўнг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам блокланди. Блоклаш бўйича қарор Ўзкомназорат томонидан қабул қилинган.

Таъкидланишича, блокланган ижтимоий тармоқлар Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги қонун талабларини бузган. Таъкидлаш жоиз, тармоқларни блоклаш ишлари июль ойи бошида бошланди. Ўзбекистонликлар ушбу тармоқларга уланиш учун ўз гаджетларига VPN ўрнатмоқда. Ушбу дастурлар тармоқлар блоклангандан сўнг энг кўп юклаб олинганлар қаторида бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан