Ўзбекистонда яна доллар ва евронинг расмий курси кўтарилди

Ўзбекистонда яна доллар ва евронинг расмий курси кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг 18 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 15,00 сўмга ошиб, 10 246,71 сўмни ташкил этди. 

Шунингдек, евро курси ҳам ошди (+74,04 сўм) ва бир евро 12 133,13 сўм қийматида белгиланди.

Эслатма, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.