Кеча, 18 январь куни Янги Centrum Air миллий авиакомпаниясининг иккита самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди. Вильнюсдан соат 19:07 ва 19:18 да етиб келган самолётларни авиакомпания раҳбарияти, журналистлар ва авиаспоттерлар тантанали равишда кутиб олган.
Иккита Airbus А320-232 Centrum Air компаниясининг биринчи йўловчи самолёти бўлгани қайд этилмоқда. Яқин келажакда авиаташувчи яна бир йўловчи борти — Boeing 737’ни сотиб олишни режалаштиряпти.
Centrum Air арзон нархларда ташувчи бўлиб, унинг мақсади ҳамёнбоп ички ва халқаро рейсларни таъминлаш» ва рақобатбардош сифатга эришишдан иборат.
Aerospace Lad маълумотларига кўра, Centrum Air авиакомпанияси My Freighter хусусий юк ташувчи компанияси томонидан ташкил этилган.