Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги ҳарбий унвонлар жорий этилди
17.09.2019 13:07,  
1243

Ўзбекистон президентининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, эндиликда ёш ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.

Шу билан бирга, қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилди:

- «III даражали сержант» - 3 йил;

- «II даражали сержант» - 4 йил;

- «I даражали сержант» - 5 йил.

Шунингдек, ўқиш давомийлиги 5 йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари учун «лейтенант» ҳарбий унвонини олиш учун хизмат муддати 1 йил этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилгани хақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан