Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда янги «Panorama Airways» авиакомпанияси ташкил этилгани ростми?
30.06.2022 16:10,  
100

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги «Панорама Аирwайс» авиакомпанияси ташкил этилгани ва тез орада Airbus-320 ва Boeing-777 самолётларида парвозларни амалга ошириши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарни «Ўзавиация» агентлиги рад этди.

Қайд этилишича, ўзини «Панорама Аирwайс» авиакомпанияси деб атаётган ташкилот бугунги кунга қадар «Ўзавиация» агентлигига ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиш учун ариза ва самолётни лизингга олгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган.

Фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш учун бир нечта ҳужжатларни олиши керак. Фақат ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олгандан кейингина авиакомпания мақомини олиш мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан