Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги партияни рўйхатга олиш рад этилди
21.06.2021 12:48,  
766

Адлия вазирлиги “Ҳақиқат ва тараққиёт” СДПни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ариза ва илова қилинган ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган тартибда икки марта ўрганиб чиқиб, рад этганини маълум қилди.

Вазирлик ўрганиш давомида топширилган ҳужжатлар “Сиёсий партиялар тўғрисида” ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлигини аниқлаган.

Қайд этилишича, партияни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича атиги 9 873 та имзо йиғилган. Қонунчиликда камида 20 минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.

2021 йил 7 апрелдаги аризага 7 675 та (қўшимча 944 та) ва 7 июндаги аризага 1 254 та имзо қўйган фуқароларнинг рўйхатлари илова қилинган. Ўрганиш жараёнида имзолар рўйхатида кўрсатилган шахсларнинг 42 нафари вафот этганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2 292 нафар фуқаро имзолари партия тузиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда турли сабаблар асосида йиғилганлигини маълум қилиб, имзоларни ҳисобга олмаслик ҳақида вазирликка мурожаат қилган.

Вазирлик “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, ташкилий қўмита тузилган кундан бошлаб узоғи билан уч ой фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгалиги ва белгиланган муддат ўтгандан кейин ташкилий қўмита ўз фаолиятини тугатиши, имзолар йиғиш тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан