Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги телеканал очилди
6.12.2021 21:55,  
1308

Бугун, 6 декабрь куни соат 09:00 дан бошлаб Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Foreign Languages телеканали фаолияти йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, ушбу телеканал «Оилавий» негизида фаолиятини олиб боради.

Foreign Languages телеканали аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида чет тилларини ўрганишни оммалаштириш, талабаларга чет тилларини ўзлаштиришга ёрдам берадиган илмий-оммабоп, ҳужжатли, бадиий фильмлар намойиши, малакали мутахассисларни жонли тил дастурларига жалб қилиш, шунингдек, улар иштирокида асосий кўрсатувлар, видеолар, ўйинлар, кўнгилочар фильмлар яратиш ва эфирга узатиш билан шуғулланади.

Айни вақтда Foreign Languages телеканали ўз тақдимот кўрсатувларини намойиш этмоқда.

Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилинган ҳолда эфирга узатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан