Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
2.01.2021 23:10,  
306

2021 йилнинг 1 январ куни соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатда 1086 нафар чақалоқ туғилган эди. 

Янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 

Қайд этилишича, бу сўнгги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган. 

2021 йилнинг 1 январ куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар), иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар), учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан), тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилди. 

Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича 5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар), 6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар), 7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар), 8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан), 9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар), 10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар), 11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан) қайд этилди. 

Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади. 

Республикада давом этаётган дам олиш кунлари мавжуд 219 та туғруқ муассасасида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходими, жумладан 583 нафар акушер-гинеколог, 344 нафар неонатолог, 1172 нафар доя, 2042 нафар ҳамшира фаолият кўрсатмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан