Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Ўзбекистонда январь ойидаги харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кэшбэк февраль охирида тўлаб берилади — ДСҚ
20.02.2022 09:51,  
77

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси январь ойида амалга оширилган ва Солиқ иловасида рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кэшбэк 21−25 февраль кунлари тўлаб берилишини маълум қилди. Мос равишда февраль харидлари учун кэшбэк март ойининг худди шу саналарида тўланади.

2021 йилнинг октябрь ойида президентнинг назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинганди. Ҳужжат билан 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ҳамда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

«Сотиб олинган товарлар қайтарилганда тадбиркорлик субъектларида харид чекларига тузатиш киритиш имконияти мавжудлигини ва улар томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача этиб белгиланганини инобатга олган ҳолда кэшбэк суммаси 21-25-саналарда қайтарилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан