Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яқин келажакда электр энергияси нархи ошмайди — Энергетика вазирлиги
3.04.2020 10:09,  
105

Айни пайтда, яқин келажакда электр энергияси нархининг оширилиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

"Яқинда Энергетика вазирлиги томонидан узоқ муддатли тариф сиёсати ҳақида тарқатилган хабарга кўра, бугунги кунда соҳада ривожлантирилаётган давлат-хусусий шериклиги  электр энергия қийматига ижобий таъсир кўрсатади.  

Давлат-хусусий шериклиги – бу Ўзбекистон электр энергетикаси учун янги ва истиқболли йўналиш ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги дастлабки қадамлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда хусусий электр станцияларини қуриш ва уларни бошқаришни хоҳлаётган етакчи халқаро компаниялар ўзларининг лойиҳавий таклифларида бош мақсад сифатида бугунги кунда давлат электр станцияларида амал қилаётган электр энергияси тарифларига нисбатан паст тарифларни кўзда тутмоқда.

Шу асосда айтиш мумкинки,  қабул қилинаётган чоралар билан бир қаторда  давлат-хусусий шериклиги электр энергиянинг таннархини пасайтиришга ёрдам беради, ва натижада ўрта ва узоқ муддатли истиқболда қулай тариф сиёсатини таъминлашга хизмат қилади" дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан