Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда йилдан-йилга сув танқислиги ва суғориш харажатлар ошиб бормоқда
17.09.2020 10:24,  
214

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 сентябрь куни сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Минтақамизда сув танқислиги билан боғлиқ вазият йилдан-йилга мураккаблашиб бормоқда. Охирги 10 йилда, мисол учун, Ўзбекистонда сув ҳажми 12 фоизга, ўтган йилгига нисбатан эса бу йил 15 фоизга камайган.

Пахта ва ғалла етиштириш учун сарфланаётган электр энергияси ҳамда сувни етказиб бериш харажатлари ҳам кўп. Хусусан, 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 8 миллиард киловатт соат энергия ва 2,4 триллион сўм бюджет маблағлари сарфланмоқда. Бир гектар майдонга сувни насослар орқали етказиб бериш учун бюджетдан ўртача 800 минг сўм харажат қилиняпти. Эгатлаб суғориш оқибатида йилига қарийб 5-6 миллиард куб метр ёки 20 фоиз сув далада беҳуда сарфланмоқда.

Бундай шароитда сувни тежаш ва ҳисобини юритиш ҳар доимгидан ҳам долзарб масалага айланди. Ўтган икки йилда Президент ва ҳукуматнинг шу соҳага доир 11 та қарори қабул қилиниб, ҳамма шароит яратиб берилди.

Лекин, йиғилишда таъкидланганидек, бажарилган ишлар имконият даражасида эмас. Масалан, шу пайтгача 285 минг гектар, яъни бор-йўғи 7 фоиз ерда сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Бу борада, айниқса, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятларида қолоқлик бор. Фурқат, Бўка, Чиноз, Сардоба, Тахтакўпир, Қораўзак, Касби, Қизириқ, Музработ туманларида сув тежовчи бирорта ҳам лойиҳа татбиқ қилинмаган.

Шу боис видеоселекторда сув хўжалигидаги ишлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туманлар кесимида танқидий таҳлил қилиниб, галдаги муҳим вазифалар муҳокама этилди. Келгуси йилда сув тежовчи технологияларни жорий этишни 600 минг гектарга етказиш режа қилиб қўйилди. Бунинг учун давлат бюджетидан зарур маблағ йўналтириш, ташаббускорлар харажатининг бир қисмини қоплаш учун субсидия бериш, шунингдек, халқаро молия ташкилотлари ресурсларини жалб қилиб, салоҳиятли фермер хўжаликлари ва кластерларга тижорат банклари орқали кредит ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан