Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот берилди
28.06.2022 11:35,  
158

Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси ёшларнинг инвестицион тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун тақдим этилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Ушбу саноат зоналарида стартаплар ташкил этиш, ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш, шу жумладан, инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ва йирик саноат корхоналари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш учун барча шароитлар таъминланади.

Саноат зоналарига, асосан, ёш тадбиркорларнинг инновацион, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутувчи ҳамда патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап инвестиция лойиҳалари жойлаштирилади.

Яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш назарда тутилган инвестиция лойиҳалари устуворликка эга бўлади.

Бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар олиш мумкин.

Имтиёзли кредитлар қандай мақсадлар учун ажратилади?

Имтиёзли кредитлар ёш тадбиркорларга барча йўналишдаги инвестицион лойиҳалар учун ажратилади:

  • мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш;
  • тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея;
  • кимё, фармацевтика;
  • озиқ-овқат;
  • электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари;
  • ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари.

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ушбу кредитлар 100 минг АҚШ долларигача 7 йил муддатга, 7 фоиз ставкада (хорижий валюта учун 3 фоиз) берилади.

Агар инвестиция лойиҳалари қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошса, ошган қисми учун ҳам кредит олиш мумкин. Бунда кредитлар тижорат банклари томонидан умумий тартибда тақдим этилади.

Гаров

Кредит бўйича қуйидагиларни гаров таъминоти сифатида келтирилиши мумкин:

  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан инвестицион лойиҳалар учун ажратилган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади;
  • Суғурта ташкилотлари томонидан йиллик 2 фоиз ставкасида кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталовчи полис тақдим этади.

Агар кредит олувчининг солиқ ҳамда олдинги тузилган кредит шартномалари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги мавжуд бўлса, кредитлар таъминоти бўйича кафиллик ва суғурта полиси берилмайди.

Ушбу ҳолатда, кредит учун бошқа таъминот турларини тақдим этиш зарур бўлади.

Ёш тадбиркорларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича ҳам имтиёзлар мавжуд.

Бунда бўш бино ва иншоотлар давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкаларида ижарага берилади.

Кейинчалик бино ёки иншоотларни ўз балансида актив сифатида кўришни хоҳловчи ёш тадбиркорлар лизинг асосида биноларни сотиб олиш имкониятига эга.

Лизинг асосида бинолар неча фоиз асосида тақдим этилади?

Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектлари биноларни лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкасида амалга оширилади. Бунда бино қийматининг 10 фоизи тадбиркор томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланади.

Бундан ташқари, «ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар яратилган:

  • Тадбиркорлик учун зарур асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача субсидия ажратилади;
  • Деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланишда уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача субсидия ажратилади;
  • Ёш тадбиркорлар бино ва иншоотларни ижарага олган бўлса, бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи – бироқ кўпи билан 7,35 млн сўмгача (БҲМ нинг 25 баробари) компенсация қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан