Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги 1200 та мактабда қоғоз кундалик ва журналлардан воз кечилади
12.08.2020 17:57,  
800

Ўзбекистонда янги 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб 1200 та мактабда қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, бу бир томондан ўқитувчиларни қоғоз журналларни тўлдириш ва ҳисоботларни қўлда ёзишга кетадиган вақтларини иқтисод қилиш билан бирга ота-оналар ва мактаб орасида электрон ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришга хизмат қилади.

Электрон кундалик онлайн режимда мактабдаги барча воқеалар ва ота-она фарзандининг баҳоларидан хабардор бўлиш, синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ҳамда болага таълим жараёнидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш имконини яратади.

Қайд этилишича, Kundalik.com TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда барча операторлар, жумладан мобил операторлар томонидан интернет-трафик сарфланмайди.

Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади. Бу таълим жараёнининг барча иштирокчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ишончли ҳимоя остида эканини билдириши таъкидланган.

Тизимга тўлиқ ўтиш орқали, ота-оналар синф раҳбари билан Telegram ва бошқа мессенжерлар орқали боғланишига ҳожат қолмайди, натижада унга кетаётган трафик ҳам иқтисод қилинади ва Telegram орқали шахсий маълумотларни тарқаб кетиши олди олинади.

«Охирги 2 йилда ўқитувчилар учун мажбурий бўлган 7 та ҳужжат ўрнига, фақат шу 1 дона электрон журнал тизими билан ишлаш бўйича имконият яратилди. Қоғоздан бутунлай воз кечиб, электрон журналга ўтилиши ўқитувчининг ҳам ишини енгиллаштиради ва вақтини тежаш имконини беради. Тежалган вақтни ўқитувчи ўқувчилар билан ижодий ишга ёки ўзининг касб маҳоратини оширишга сарфлаши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги 2020/2021-ўқув йили бошланишидан олдин Тошкентдаги барча ҳамда вилоятлардаги мингга яқин мактаб ўқувчиларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига унинг электрон муқобили Kundalik.com'га обуна бўлиш зарурлигини маълум қилади. Электрон кундалик жорий этилаётган республиканинг қолган ҳудудларидаги мактаблардаги ота-оналарга мактаб маъмурияти томонидан бу ҳақда эълон қилинади.

Kundalik.com'га обуна бўлиш баҳоси қоғоз кундаликнинг ўртача баҳосига тенг (бир йилга 10 минг сўм). Дастлабки ой давомида ота-оналар тизимдан синов тариқасида фойдаланиш имконияти мавжуд», – дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан