Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги 20 та янги конга аукцион орқали хорижий инвесторлар жалб қилинади
27.08.2020 17:21,  
214

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда йил бошидан буён 32 та геология-кон захираси халқаро JORC стандартларига ўтказилди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида 155 минг гектар майдонда тезкор гидрогеологик изланишлар олиб борилди. Сув танқис ҳудудларда суткасига қўшимча 90 минг кубометр таъминлайдиган сув захиралари тасдиқланди.

Тадбирда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ҳисоботи эшитилди. 20 та янги конга онлайн аукционда, очиқ ва шаффоф тарзда салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш жараёнининг бориши кўриб чиқилди.

Соҳадаги ишлар натижадорлигини ошириш, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ҳамда инвестиция салоҳиятини янада кенгайтириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари келгуси йили геология-қидирув ишларини 2 баробар кенгайтириб, янги истиқболли майдонларни аниқлаш, соҳага замонавий лаборатория техникаларини жорий қилишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Геология қўмитасига саноат кооперацияси асосида янги конларни қидириш, топилган ресурсларни ўзлаштириш учун хусусий секторга бериш амалиётини янада кенг қўллаш бўйича топшириқ берилди.

Фото: president.uz

Наманган тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда геологик, айниқса, гидрогеологик қидирувлар бўйича доимий экспедициялар ташкил этиш зарурлиги айтилди.

Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Мутасаддиларга белгиланган чора-тадбирлар бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан