Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги авторитаризмнинг муаллифи ким?
18.09.2019 10:16,  
3002

Бугун «Центр-1» сайтида «Внучка Ислама Каримова – о «косметических изменениях» в Узбекистане» номли мақолада Ислом Каримовнинг невараси, Гулнора Каримованинг қизи Иймон Каримованинг интервьюси нашр қилинди. Ушбу мақолада Иймон Каримова Ўзбекистондаги вазиятга баҳо бериб, у ўзига қарши чиққан ҳолатлар кузатилади.

Имон Каримова янги Президент Шавкат Мирзиёевни бир қанча моддалар билан айблайди, жумладан, «Ўзбекистондаги ўзгаришлар фақат юзаки», «Ўзбекистонда қўрқув салтанати ўрнатилди, бутун бошли ҳокимиятни, жамиятни ва Каримовлар оиласини қўрқув қуршаб олди», «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўқолди», «инвесторлар Ўзбекистонга пул тикишдан кўрқишади» каби айбловларни билдиради. Ўзига қарши чиққан тарафи шундаки, у ўз бобоси бошқарувини танқид қилмасдан туриб «Ўзбекистондаги ўзгаришлар ниҳоятда юзакидир» дейиши бўлди. Бу билан, у олдинги бошқарув нолегитим эканлигини, ўзгаришларга эҳтиёжлар борлигини билдиради, ва айни пайтда, бу ўзгаришлар юзаки деган фикрни олдинга суради.

Аслида ҳам Ўзбекистонда қўрқув салтанати ўрнатилдими, ёки, аниқроқ айтадиган бўлсак, ижтимоий онгдаги қўрқувнинг даражаси ошдими? Ўзбекистонда ўрнатилган қўрқув салтанатининг меъмори ким?

Ўтган 27 йил давомида Ўзбекистон дунёдаги барча мавжуд «қора рўйхатлар»дан тушмай келди. Ўзбекистон дунёдаги энг барқарор диктатуралардан бирига айланган эди. Бирон ҳафта йўқ эдики, "Озодлик", BBC, Америка овози радиоларидан оммавий қамашлар, қамоқдан ўлиги чиққанлар, қочиб кетганлар, қочқинларнинг оғир қисмати ҳақида репортажлар, хабарлар чиқиб турмаса...

Ўзбекистонда ўта мураккаб қўрқув салтанати ўрнатилган эди. Қўрқув муҳити шу даражага борган эдики, бутун бошли 34 миллион кишилик давлатда Президентдан бошқа битта ҳам омма кўзига кўрина оладиган, овозини эшиттира оладиган сиёсатчи йўқ эди. Ахир, диктатура бундан ҳам ортиқ бўладими?

Хўш, бу қўрқув салтанатининг муаллифи ким эди, бу салтанат кимнинг дунёқараши, интилишлари ва асабларининг торлиги асосида ташкил қилинган эди? Бу риторик савол, албатта. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиб, унинг шу пайтгача қилган энг ката тарихий иши – репрессив машинани тўхтатишга уриниши бўлди. Ўзбекистонда куч ишлатар тизимлар давлатнинг туб манфаатларидан, жамоатчилик фикридан, глобал ҳамжамият қарашларидан мутлақ автоном бўлган, алоҳида бир корпорацияга айланиб қолган эди. Улар «хавфсизлик» дея, давлатнинг ва жамиятнинг ҳаётини тўлалигича ўз монополиясига, тасарруфига олишган ва бу монополияни ўз манфаатлари учун капиталлаштираётган эдилар. Шу сабаб, куч ишлатар тизим раҳбарлари – норасмий олигархларга айланишганди.

Муаммо ҳам шундаки, Каримов яратган қаттиқ авторитар тизимни ўзгартириш, унинг соясидан чиқиш, асоратларини даволаш жуда машаққатли иш бўляпти. Ўзбекистон миллати ўзининг 27 йиллик ҳаётини қаттиқ авторитаризмда ўтказгани боис, шунча умрини йўқотди – бугун ҳамма ишни бошидан бошлашга тўғри келмоқда. Эркин, масъулиятни ва малакали одамни шакллантириш, эркин ва ўз муаммоларини англайдиган жамиятни шакллантириш, репрессияларсиз барқарорликка эришиш, эркинлик ва ҳамкорлик асосида миллий бойлик яратиш ва уни адолатли тақсимлаш малакасини яратиш – бу вазифалар ниҳоятда машаққатли, кўп ўн йилликларни талаб қиладиган ишлардир.

Лекин бой берилган имкониятларга, Имон айтганидек, Мирзиёев эмас, унинг бобоси айбдор. Афсуски, унинг айтганлари бир нарсанинг ифодаси ҳисобланади – ўтган даврда Ўзбекистонда қонунлардан юқорида турувчи шахслар ва гуруҳлар шаклланган эди ва бугун ўша шахслар қонундан устун турувчи дахлсизликларини қўмсашмоқда. Айни пайтда, Ўзбекистонда қилиниши керак бўлган ишлар ниҳоятда кўп. Иккинчи маъмурият давлат тизимини ислоҳ қилишда, ҳуқуқий давлатчилик ўрнатиш борасида шошилиши керак бўлади. Акс ҳолда, тарих яна такрорланаверади...

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан