Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги банкоматларда юқори комиссия ўрнатилиши мумкинми?
11.07.2022 17:55,  
193

Ижтимоий тармоқларда банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Бир гуруҳ банк ва банкирларга яқин каналларда банкоматларда пул ечишда комиссия тўлови 3%гача эксперимент тариқасида оширилгани ва бунинг тўғри эканлиги ҳақида постлар қолдирётган бўлса, бошқаларнинг муносабатлари унинг аксини кўрсатмоқда.  

Хусусан, bakiroo телеграм канали бунга муносабат билдирар экан. Бозор ва бизнес қоидаларига кўра, талаб ва таклифни мувозаналаш учун катта миқдорда нақдлик ечиш учун юқорироқ комиссиялар ўрнатилиши истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун манфаатли қадам бўлишини таъкидлайди.  У жараённинг бундай йўлга қўйилиши нақд пулнинг транзакцион таннархи/харажатлари ва нақдликка талаб  анча баланд бўлган узоқ ва чекка туманларда айниқса муҳим, дея ҳисоблайди. Фикрини исботи тариқасида "барыгалар" (тижорий мақсадларда нақд пулдан фойдаланувчилар) катта миқдордаги нақдликни ечиб кетиши натижасида пенсионер/ бюджетникларга нақд пул қолмаслиги, яъни нақд пулга нисбатан истеъмол хариди учун талабгорларнинг талаби қондирилмаётгани келтирилади. 

davletovuz канали бу очиқдан-очиқ халқни талашга интилиш, нотўғри амалиётни яна нотўғри амалиёт билан ҳаспўшлашга уринишдан бошқа нарса эмас, дея изоҳлайди.  

" – Гўёки Ўзбекистон банклари бозор муносабатларига ўтган-у, ҳозир маъмурий чекловлардан қийналиб қолишяпти. Муаммони бошқа муаммо билан, халққа оғирроқ қилиш билан ечим изламанг.

Кимга имкон берилса, биринчи бўлиб халққа ўлпон солишни ўйлайди. Икки рақамли инфляция, яна ўз пулингни тўя қилишлари талончиликдир" – дейди канал админи.

Alimoff канали буни сабаб қолиб, оқибат билан курашиш дея атаб, балки банкоматлар кўпайтирилар, нақд пул етишмовчилигини олдини олармиз? Йўқ, халқни устига груз қўямиз, дея киноя қилган.

Хусусан, «Банкир» телеграм канали бунга муносабат билдирар экан. "Ўзи кассадан, бир тийин тўламасдан комиссиясиз нақд пул ечиб оладиган банкир, халқни устидан пул ейиш ҳақида ўйлаб, 10 фоизгача комиссия қўйишни режа қилса, бу Банкирга ҳам алам қиларкан. дейилади муносабатда.

Ўзбекистоннинг энг коррупциялашган тизимида ишловчи, шунақа ноинсоф, халқдан ажралиб қолган банкирлар йўқолмас экан, ривожланмаймиз..." дейилади муносабатда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан