Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги барча масжидларда карантиндан сўнг илк жамоат намози ўқилди ​(видео+фотожамланма)
17.08.2020 10:17,  
345

Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб мўмин-мусулмонлар карантиндан кейинги илк жамоат намозини ўқиш учун иймон ва ихлос билан, катта энтикиш ва чексиз хурсандчилик туйғуси билан жоме масжидларга ошиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабар берди.

"Намозхонларимиз онгли равишда ўзаро масофани сақлаш, ниқобларни тўлиқ тақиш, қўлларига махсус суюқликни суриш, махсус дезинфекцияловчи қурилмадан ўтиш каби карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, жамоат намозида ҳозир бўлишди.

Қарийб 5 ойдан ортиқ вақт мобайнида намозхонлар жамоат намозини интиқлик билан кутишган эди. Шу боис соғинган қалблар масжидларда таскин, ҳаловат топди, имом-хатиб, қориларимизнинг бир-биридан ажойиб Қуръон тиловатига соме бўлишди, бомдод намозини жамоат ихлос билан адо этишди" - дейилади хабарда.

Жамоат намозлари жуда файзли ўтди. Намоздан сўнг имом домлаларимиз жамоат билан бирга Аллоҳ таолога кўп-кўп ҳамдлар, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга давомли саловотлар айтишди, Юртбошимиз бошчилигидаги раҳбарларимиз, халқимиз ҳақига дуои хайрлар қилишди, юртимиз ва бутун дунёдан касалликларни кўтариши сўраб илтижолар қилишди.

Наманган вилоятидаги масжидларда бугундан бошлаб жамоат бўлиб намоз ўқиш бошланди


Вилоятдаги 187 та масжидда бунинг учун пухта тайёргарлик кўрилди. Уларнинг барчаси дезинфекцион тўшаклар, тана ҳароратини ўлчайдиган қурилмалар, антисептик воситалар билан таъминланди. Масжидларда ижтимоий масофаланишга (1,5-2 метр) имкон берувчи ажратувчи чизиқлар тортилди.

Намозхонлар ибодатга тиббий ниқобда келишига эътибор қаратилди. Буни ёдидан чиқарганлар учун эса ниқоб берилиши йўлга қўйилди.

  • Орадан 5 ой вақт ўтиб масжидимизда жамоат бўлиб намоз ўқишга киришилди. Бунинг нечоғли улуғ неъмат эканлигини ўтган муддат мобайнида жуда яхши англаб етдик. Шукронаси учун хатми Қуръонлар адо этилиб, дуоларимизда юртда тинчлик-омонлик ҳукмрон бўлиши, вирус таҳдиди тез орада чекиниши сўралди, — дейди Наманган шаҳридаги «Шайх Эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фатҳиддин Охунов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан