Ўзбекистондаги барча олийгоҳларда ўқув йили онлайн тарзда бошланди

Ўзбекистондаги барча олийгоҳларда ўқув йили онлайн тарзда бошланди

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, республикадаги барча олий таълим муассасаларида бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди.

Шунингдек, республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.