Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги барча ўқув муассасалари беш кунлик ўқиш тизимига ўтиши мумкин
12.12.2019 10:44,  
583

Ўзбекистондаги барча ўқув муассасаларида беш кунлик ўқиш тизими жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан таклиф қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ойлик муддатда ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш ҳамда туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишки таътил даврини узайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқсин ва киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

– бир ой муддатда ёшлар ўртасида мамлакатимизнинг маданий меросини оммалаштириш, тарихий обидаларни танитишга, шунингдек, аждодларимиз томонидан тўпланган маданий меросни асраб авайлаш, уни ўсиб келаётган авлод тарбиясига таъсирини ошириш борасидаги жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат грант танловларини ташкил қилишга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига киритсин;

– юртимизда туризм соҳаси билан шуғулланувчи ёшларни бирлаштириш, уларнинг сайъи ҳаракатларини туризм соҳасидаги ислоҳотларга сафарбар этиш ҳамда ёшлар туризмини ривожлантириш мақсадида ёшлар туризми бўйича жамоат бирлашмаларини ташкил этиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватласин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан