Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат солиқ қўмитаси раҳбари озиқ-овқат маҳсулотларида танқислик бўлмаслигига ваъда берди
15.03.2020 21:27,  
271

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев карантин вақтида Ўзбекистонда бозорлар ёпилмаслигини маълум қилди.

“Энг муҳими, биринчи навбатда, ваҳимага тушмаслик. Ўтган икки ой давомида бирор бир маҳсулотга нарх ошдими? Ёки нарх ошишига бирор омил таъсир қилдими? Ҳеч қандай таъсир бўлгани йўқ. Солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан биргаликда доимий асосда ишлайдиган махсус штаб тузилади ва ҳар бир бозордаги вазият назоратга олинади. Шукрона қилиб айтишимиз керак, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулоти билан ўзини-ўзини таъминлай оладиган мамлакат. Гўшт маҳсулоти бўладими, полиз маҳсулотими, ҳамма маҳсулотлар ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Одамларимиз ваҳимага тушмаслик учун айтмоқчиманки, ҳукумат томонидан бундай вазият доимий асосда назоратга олиб борилади. Нафақат Тошкентда, балки ҳудудлардаги бозорларда ҳам. Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди. Бозорларимиз жуда ҳам тўкин-сочин“, — деган Мусаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан