Ўзбекистондаги энг катта полигонда масофадан бошқариладиган қурол синовдан ўтказилмоқда (фото+видео)

Ўзбекистондаги энг катта полигонда масофадан бошқариладиган қурол синовдан ўтказилмоқда (фото+видео)

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги «Каттақўрғон» дала ўқув майдонида мудофаа вазири томонидан илгари сурилган «Ташаббускор ғоялар» асосидаги такомиллаштирилган жанговар техника ва қуроллар устида синовлар олиб борилмоқда.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Марказий ҳарбий округ матбуот хизматининг маълум қилишича, изланишлар натижасида БТР-80 техникасига 120 миллиметрли “Nona” ўзиюрар артиллерия техникаси ва қуроли янгитдан модернизация қилинди. Занжирли артиллерия техникаси шинали зирҳли техникага алмаштирилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Натижада тезлик соатига 25 километрдан 80 километрга ошди. Ҳаракатланиш давомида нишонларни яксон қилиши кўрсаткичи сезиларли даражада юқорилагани кузатилди. Ҳозирда Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округ артиллериячилари томонидан техника ва қуролни жанговар имкониятлари ўрганилмоқда.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шунингдек, «Бўрон» дея ном берилган “GM-21 MK” русумли КамАЗ ва «Урал» техникасига ўрнатилган 122 миллиметрли «ДМ-21» маркали ўзиюрар артиллерия тўп-ракетасини масофадан бошқариш ва отиш ишлари синовдан ўтказилмоқда.