Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ОТМлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ОТМлар рўйхати эълон қилинди

18 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор Н. Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатда энг коррупциялашган ОТМлар қайсилар эканлиги маълум қилинган.

2018 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик Маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи олий таълим тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган.

Ўтган йилнинг август ойида Интернет орқали ўтказилган сўровда Юридик, Иқтисодиёт, Миллий, Ахборот технологиялари университетлари ҳамда Тиббиёт академияси коррупция энг кўп тарқалган олий ўқув юртлари сифатида кўрсатилган.