Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги фаол банклар рейтинги янгиланди
28.09.2022 22:10,  
173

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун “Банклар фаоллик индекси”ни янгилади. Унинг асосида банкларнинг чораклик рейтинги тузилади.

“Капиталбанк” жорий йилнинг учинчи чорагида йирик банклар фаолияти рейтингида етакчиликни сақлаб қолди. “Ҳамкорбанк” (2-ўрин) ва “Траст банк” (3-ўрин) ўзаро ўрин алмашишди.

Июль ойида 5-поғонани банд этган “Ипотека-банк” бирданига уч поғона пастлаб, рейтингнинг 8-қаторига тушиб кетди.

Асака банкнинг молиявий воситачилиги ва капиталнинг етарлилиги бўйича кўрсаткичлари бироз яхшиланганига қарамай, умумий рейтингда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

14 та кичик банклар орасида жорий йилнинг учинчи чорагида етакчиликни “Даврбанк”, “Универсал банк” ва “Зираат банк” эгаллади.

Бунга молиявий капиталнинг етарлилиги ва активларнинг сифат кўрсаткичларининг яққол яхшиланиши кабилар сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан