Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг энг йирик банки ислоҳ қилинмоқда
2.12.2019 18:00,  
2577

Ўзбекистондаги энг йирик банк Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилмоқда, бу ҳақда Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Миллий банк" AЖ таъсисчилари етиб Молия вазирлиги ва ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси белгиланди.

Қуйидагилар “Миллий банк” АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди:

  • хорижий кредит линиялари, халқаро капитал бозоридаги ресурслар, хорижий инвесторлар маблағларини жалб қилиш орқали иқтисодиётнинг устувор секторларида йирик инвестицион лойиҳаларни фаол равишда кредитлаш;
  • хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш учун инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш;
  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият масалаларида молиявий маслаҳатлар бериш ва ахборот кўмагини кўрсатиш;
  • аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этиш;
  • биринчи навбатда миллий валютадаги узоқ муддатли маблағларни сафарбар қилиш ҳисобига банк фаолиятини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш;
  • савдо-экспорт молиялаштириш бизнеси маҳсулотларини ривожлантириш ва унинг географиясини кенгайтириш, шунингдек, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш, экспорт қилувчиларга консалтинг хизматларини тақдим этиш;
  • корпоратив мижозларга инвестицион банкинг, жумладан, ички ва ташқи бозорларда қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш хизматларини кўрсатиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзмиллийбанк капитали $8.45 млрд. бўлиб, у Ўзбекистон банклари жами капиталининг 27.4%ини ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан