Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги расмий ишсизлар сони маълум қилинди
5.08.2020 12:24,  
399

АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов иштирокида брифинг муҳим маълумотлар берилди:

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 13,2 фоиз ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 9,1 фоизга тенг бўлган. Яъни 4 фоиз атрофида ўсиш мавжуд.

Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 миллион 944 минг кишини ташкил этади (ишсизлик даражаси: 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида — 20,1 фоиз, аёллар ўртасида — 17,4 фоизга тенг).

Меҳнат ресурслари сони 19 миллион 84 минг 600 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга кўпайди. Лекин иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ёки 671 минг кишига камайиб, 12 736,7 минг кишини ташкил қилди.

Айрим чекловлар сабабли якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 167,5 минг (ёки 46,4 фоиз)га камайиб кетгани билан, 131,2 минг ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳисобига расмий бандлар сони кескин пасайишининг олди олинди.

Карантин даврида уйда ўтирган фуқаролар сони ошгани ҳамда фуқароларнинг шахсий томорқаларни ривожлантириш учун субсидиялар бериш дастури туфайли деҳқон ва шахсий томорқаларда банд бўлганлар сони 201,1 мингга ортган.

Январь-июнь ойларида меҳнат органлари томонидан 588,2 минг ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатилди. Улардан 159,9 минг 30 ёшгача бўлган ёшлар, 229,4 минг аёлларимиздир.

501,1 минг нафар юртдошимиз доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш ва жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди, 15 минг ишсизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 27 минг ишсиз фуқарога Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 10,1 млрд. сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан