Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги яширин иқтисодиёт даражасини баҳолаб бўлмайди — ДСҚ
17.02.2020 19:40,  
622

Ҳозирча Ўзбекистон яширин иқтисодиёт даражасини баҳолайдиган метология мавжуд эмас. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров АОКАда бўлиб ўтган конференцияда маълум қилди деб хабар қилади spot нашри.

“Ўтган йили яширин иқтисодиёт даражаси 50 %ни ташкил қилар эди, биз уни 30 %гача қисқартирдик деб баёнот беришим мумкин, бироқ бу хато бўлади. Яширин иқтисодиётга оид саволларга жавоб беришдан олдин, биз уни ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқишимиз керак”, — деди у.

Фазлиддин Умаровнинг сўзларига кўра, солиқ қўмитаси молия ҳамда иқтисодиёт вазирликлари билан ҳамкорликда яширин иқтисодиёт даражасини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқмоқда.

2018 йилнинг бошида яширин иқтисодиёт даражаси Ўзбекистон ЯИМининг 50 фоизи миқдорида эканлиги расмий минбардан туриб маълум қилинган эди.

Яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш 2020 йилга мўлжалланган асосий вазифалардан бири бўлиб, у жорий йилдаги Давлат дастури лойиҳасига киритилган. Хусусан, ҳукумат яширин иқтисодиёт пайдо бўлиши сабабларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини ишлаб чиқиш учун хориждан мутахассисларни жалб этишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан