Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорлар аниқланди
18.10.2022 19:16,  
46

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорларни аниқлади. 

2022-2026 йиллар учун мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 28-мақсадга кўра, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишнинг янги салоҳиятли бозорларини аниқлаш асосий масалалардан биридир.

Таҳлил қилиш учун go4WorldBusiness халқаро бозори маълумотларидан фойдаланилди. Улар 2022 йил апрель-июль ойларига тўғри келувчи 3000 дан ортиқ халқаро юк ташувлари ҳақидаги маълумотларни қамраб олади. Барча маълумотлар веб-скрейпинг, яъни сайтлардаги маълумотларни автоматик тарзда тўплаш усули ёрдамида олинган.

Истиқболли бозорларни аниқлаш услуби 3 босқичдан иборат:

- go4WorldBusiness халқаро бозори маълумотлар базасидаги барча мамлакатлар орасидан сўнгги 5 йил ичида маҳсулот импорти пасайган давлатлар чиқариб ташланади;

- Ўзбекистон ушбу маҳсулотларни экспорт қилаётган давлатлар бундан мустасно;

- ушбу тоифадаги товарлар импорти ўртача ҳажмининг Ўзбекистондан импорт қилувчи мамлакатгача бўлган географик масофага нисбати ҳисобланиб, индексда энг юқори ўринда турган, истиқболли бозорга эга мамлакатлар танлаб олинди.

Таҳлиллар қуйидаги мамлакатлар истиқболли бозорлар бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди:

- дон маҳсулотлари учун - Япония, Бангладеш;

- ўсимлик ёғи учун - Ҳиндистон, Хитой, Бангладеш;

- металлар учун - Бангладеш;

- мева ва сабзавотлар учун – Бангладеш, Сингапур, Ўмон; 

- зираворлар учун - Ҳиндистон, Буюк Британия, Бангладеш;

- тўқимачилик маҳсулотлари учун - Ҳиндистон, Бангладеш, Сингапур.

Қайд этиш жоизки, аниқланган истиқболли бозорларда энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобланади. Шу муносабат билан маълумотларнинг қўшимча таҳлили ўтказилди. Бунда мавсумий омил мавжудлигини аниқланди, яъни халқаро юк ташувларининг катта қисми ёз ойларида амалга оширилган ва умумий юк ташувлари сонининг ярмидан кўпини ташкил этган.

Тадқиқот натижасида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:

1. Ташқи иқтисодий фаолиятни шакллантиришда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган айрим турдаги маҳсулотларга санаб ўтилган давлатларда талаб катта эканлигини инобатга олган ҳолда уларнинг бозорига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

2. Ушбу давлатлар билан потенциал савдо йўллари, тарифли ва нотариф тўсиқларни ўрганиш ва маълумотларни потенциал экспортчиларга етказиш лозим.

3. Экспорт қилиш имконияти мавжудлиги кўрсатилган давлатлар билан қўшма корхоналар, савдо уйлари ва онлайн-маркетплейсларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан