Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан электр жиҳозлари экспорти 42 фоизга ошди
9.03.2023 18:29,  
71

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 800,8 миллион долларлик электротехника маҳсулотларини экспорт қилган, бу 2021 йилга нисбатан 42,4 фоизга кўпдир, дея хабар беради Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

2017 йилдан 2021 йилгача электр жиҳозларини етказиб бериш уч баравар ошди: 189,7 миллион доллардан 562,5 миллион долларгача.

Маиший техника экспорти 6,6 бараварга – 20,6 миллион доллардан 135,2 миллион долларга, кабель ва сим маҳсулотлари экспорти 2,6 бараварга – 146,9 миллион доллардан 386,7 миллион долларга, энергетика ускуналари ва бошқа маҳсулотлар экспорти 18 бараварга – 22,1 миллион доллардан 40,7 миллион долларга ўсди.

Ўзбекистон хорижга етказиб бериш ҳажмининг ўсиши билан бир қаторда электротехника саноатига ҳам сармоя киритди. Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2021 йилда 150,6 миллион долларни, 2017 йилда – 99,7 миллион долларни ташкил этди. Инвестицияларнинг энг юқори чўққиси 2020 йилда – 193,8 миллион долларни ташкил этди.

Бунинг самарасида мамлакатимизда замонавий русумдаги телевизорлар, кир ювиш машиналари, электр печлари ва бошқа турдаги ускуналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жорий йилда корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 191,5 миллион долларлик 29 та инвестиция лойиҳаси ва етти ташаббусни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан 58 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Эслатиб ўтамиз, Россияда хорижий брендлар фаолияти тўхтатилганидан сўнг, 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига маиший техника савдоси 1,5-2 баробарга ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан