Ўзбекистондан Россияга доимий авиарейслар қачон тикланиши айтилди

Ўзбекистондан Россияга доимий авиарейслар қачон тикланиши айтилди

2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг турли шаҳарларига доимий авиарейслар тикланади. Бу ҳақда «АэроТур» авиакомпаниясига асосланиб, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Хусусан, Тошкент ва Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Владивосток шаҳарлари ўртасида авиапарвозлар тикланади.

Ҳозирги кунда авиакомпания сайтида 1 сентябрдан 30 сентябргача рейслар жадвали эълон қилинган.