Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан Россияга мунтазам автобуслар қатнови тикланмоқда. Нархлар
17.07.2022 15:14,  
163

Мазкур йўналишларда қатновлар «Yutong» русумли автобусларида амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Россияга мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Мазкур йўналишларда қатновлар Uzautotrans service корхонасининг «Yutong» русумли автобусларида амалга оширилади.

18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари «Тошкент» автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент — Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади.

  • Мазкур йўналишда чипта нархи — 1 000 000 сўмни ташкил этади.

Тошкент — Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди.

  • Чипта нархи — 800 000 сўмни ташкил этади.

Тошкент — Санкт-Петербург йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди.

  • Ушбу йўналишга чипталар 1 250 000 сўмдан сотилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан