Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан Россияга йўловчи поезди қатнови 23 июндан қайта тикланади
10.06.2022 09:21,  
48

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги йўловчи темир йўл ҳаракати июнь ойи охирида тикланади, деб хабар қилди «Россия темир йўллари» компанияси.

Ўзбекистон томонидан ташкил этиладиган халқаро поездлар ҳафтасига икки марта ҳаракатланади. Чипталар сотуви тез орада очилиши кутилмоқда.

  • 23 июндан Тошкент — Самара поезди (№5/6) ҳаракатлана бошлайди. У пайшанба кунлари Тошкентдан, якшанба кунлари эса Самарадан йўлга чиқади;
  • 25 июндан Тошкент — Волгоград поезди (№323/324) қатнови тикланди. У шанба куни Ўзбекистон пойтахти, сешанба куни эса қарама-қарши йўналишда ҳаракатга тушади.

Поезд чиптасини жўнашдан камида 45 кун олдин сотиб олиш мумкин.

4 июнь куни Россия ҳукумати Ўзбекистон билан мунтазам темир йўл қатновларини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Шунингдек, ўзбекистонликларнинг Россияга киришига қўйилган чекловлар олиб ташланиши эълон қилинди — 14 июндан бошлаб улардан ПЦР тести талаб этилмайди. Россия томони шу кундан бошлаб темир йўл йўловчи транспорти ҳаракати бошланиши ҳам хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан