Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 6 та хорижий давлатдан қиймати 3,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5,1 минг тонна киви импорт қилинган.
Киви импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп киви импорт қилган давлатлар:
Эрон – 4,2 минг тонна
Туркия – 541 тонна
Хитой – 235 тонна
Қозоғистон – 46 тонна
Италия – 8,4 тонна
Россия – 1,2 тонна