Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистонга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман» – Президент туркиялик тадбиркорлар билан учрашди
20.02.2020 16:25,  
292

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди.

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), “Гебзе” уюшган саноат зонаси, “Зираат” банки, “Зорлу холдинг”, “Жошкуноз холдинг”, “Экзачибаши”, “Байкар”, “Дунягоз”, “Канимед саглик”, “Бау глобал”, “Хавелсан” каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

Фото: president.uz

Давлатимиз раҳбари Туркия Президенти билан ўтган музокараларда бизнес алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинганини таъкидлади.

- Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман. Бунинг учун зарур ҳуқуқий, институционал шароитлар яратиб берилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз ҳар бир хорижий ташриф чоғида ишбилармонлар билан учрашади. 2017 йили Туркияга давлат ташрифи пайтида ҳам шундай бўлган эди. 2018 йили Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Тошкентда ўтган бизнес анжуманда қатнашди. Булар натижасида ишбилармон доиралар ўртасида ишонч ошди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаоллашди.

Охирги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробардан зиёдга ортди. Қўшма ширкатлар сони салкам мингтага кўпайди. Транспортда ташиш кўламлари жадал кенгайиб бормоқда.

Фото: president.uz

Учрашувда, шунингдек, келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш, савдо, инновация, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, туризм, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Туркиялик ишбилармонлар ўтган йили Ўзбекистонга боргани, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўзгаришларга, одамларда “ислоҳотлар тафаккури”га гувоҳ бўлганини таъкидлади. Ўзбекистон бозорига кириш, ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканини билдирди.

Фото: president.uz

Бугунги учрашувда Ўзбекистон билан Туркиянинг вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди. Президентимиз бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга тез фурсатларда амалий ишларга ўтиш, бюрократик тўсиқларсиз уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан