Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга «Коррупцияни тийиб туриш» субиндикатори бўйича «0» балл қўйилди. Бунинг сабаби нима?
26.12.2019 17:24,  
1418

2019 йил 23 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири, Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг раиси – Жамшид Қўчқоров бошчилигида 2019 йил якунлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Молия вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2019 йил давомида устувор халқаро рейтинг ва индексларга бириктирилган қатор вазирлик ва идораларда ихтисослашган таркибий бўлинмалар ташкил этилди. Жаҳон банки, БМТ Ривожланиш дастури, Жаҳон иқтисодий форуми, халқаро рейтинг агентликлари каби рейтинг берувчи ташкилотлар билан мулоқот ўрнатилишига эришилди.

Молия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикасининг ўрнини устувор халқаро рейтинг ва индексларда акс эттириш ва яхшилаш учун қуйидаги ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режалари бўйича ишлар амалга оширилиб келмоқда:

  • Вазирлик ва идораларнинг ташаббускорлигини ошириш бўйича;
  • ИҲТТнинг мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизимида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;
  • Сиёсий-ҳуқуқий рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;
  • Иқтисодий рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;
  • Глобал рақобатбардошлик индексида Ўзбекистоннинг ўрнини акс эттириш бўйича;
  • Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида мамлакатимизнинг 2019 йилда халқаро рейтинг ва индексларда эгаллаган ўрни таҳлил қилинди.

Ўзбекистоннинг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да қўлга киритган балл миқдори 22 баллдан 23 баллга ўсганлигига қарамасдан, республиканинг индексдаги ўрни 1 поғонага тушди. Бунинг асосий сабаби Тожикистон ва Эритрея давлатларининг индексдаги натижалари мос равишда 21 баллдан 25 баллга ҳамда 20 баллдан 24 баллга ўсиб, 161-ўриндан 152-ўринга ва 165-ўриндан 157-ўринга кўтарилганлигидир.

“Коррупцияни тийиб туриш” субиндикатори бўйича “Economist Intelligence Unit” ва “Freedom House” ташкилотлари томонидан Ўзбекистонга “0” балл қўйилган. Бунга асосий сабаблар:

  • фуқаролар турар жойларининг бузилиши;
  • мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари жазосиз қолаётганлиги;
  • жойларда маиший коррупциянинг мавжудлиги;
  • суд тизимида қонунийлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви.

Йиғилишда Комиссия аъзолари ва масъул тадқиқот институтларининг ҳисоботлари эшитилиб, уларга ушбу жараённи жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Молия вазирлиги матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан