Ўзбекистонга яна 3 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга яна 3 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга 22 август куни Хитойдан яна 3 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 9-партияси бўлиб, 1 миллион дозадан иборат аввалги партия 20 июль куни келтирилганди.

Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 370 000 дозаси «Спутник V»,
  • 986 480 дозаси AstraZeneca,
  • 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.